Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
1 2 3 4 5
Параллельные места
Лекин аёл ўша кишиларни яшириб қўйган эди. У шоҳнинг одамларига шундай деди: “Тўғри, ўша кишилар меникига келган эди, лекин уларнинг қаердан келганини билмагандим. Раҳобанинг уйи шаҳар деворларига тақалиб қурилганлиги учун, деразаси шаҳардан ташқарига қараб турган эди. Раҳоба мана шу деразадан арқон тушириб, айғоқчиларнинг қочишига ёрдам берди. Шаҳар аҳолисию шаҳар ичидаги ҳамма нарса Эгамизга бағишланиб, йўқ қилинсин. Фақат фоҳиша Раҳоба ва унинг хонадон аҳли тирик қолади, чунки у биз юборган айғоқчиларни яширган эди. Имони туфайли фоҳиша Раҳоба ҳалок бўлмади. У айғоқчиларга меҳмондўстлик қилгани учун Худога итоат қилмаган ҳамшаҳарлари билан бирга ўлмади.
Выбор основного перевода