Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
1 2 3 4 5
Параллельные места
Раҳмдил бўлганлар бахтлидир, Чунки улар раҳм–шафқат топадилар. Аммо у кўнмабди: — Қарзингни тўламагунингча зиндонда ётасан, — деб шеригини қаматиб қўйибди. Шунда шоҳ хизматкорини ҳузурига чақириб: — Эй ярамас хизматкор! — дебди. — Менга ёлворганинг учун барча қарзингдан кечдим. Мен сенга раҳм қилганимдай, сен ҳам шеригингга раҳм қилсанг бўлмасмиди?! Ғазабланган шоҳ хизматкорини зиндонбоннинг қўлига топшириб: — Ҳамма қарзини тўламагунча унга азоб беринглар, — деб буюрибди. Хуллас, агар сизлар биродарингизни чин дилдан кечирмасангиз, осмондаги Отам сизларни ҳам шу кўйга солади.” У эса шундай жавоб беради: — Сизларга чинини айтайин: сизлар энг кичик биродаримдан аяган яхшилигингизни Мендан аяган бўласизлар. Булар абадий жазога, солиҳлар эса абадий ҳаётга муяссар бўладилар.”
Выбор основного перевода