Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
1 2 3 4 5
Параллельные места
Улар Худо кўрсатган ерга етиб келганларидан кейин, Иброҳим қурбонгоҳ қуриб, қурбонгоҳга ўтин қалади. Сўнгра у ўғли Исҳоқни боғлаб, қурбонгоҳдаги ўтинлар устига ётқизди. Иброҳим пичоқни олди ва ўғлини бўғизлашга шайланди. — Пичоқни ташла! — деб буюрди фаришта. — Бундай қилма, болага зарар етказма. Энди билдим, сен ҳақиқатан Худодан қўрқар экансан. Сен ҳатто ягона ўғлингни ҳам Мендан аямадинг. Улар Исога шундай жавоб бердилар: — Бизнинг отамиз Иброҳимдир. Исо шундай деди: — Агар Иброҳимнинг фарзандлари бўлганингизда эди, Иброҳимнинг қилган ишларини қилган бўлар эдингизлар. Худо Иброҳимни синовдан ўтказаётганда, Иброҳим ўз имони туфайли ўғли Исҳоқни қурбонликка олиб борди. Гарчи Худо унга: “Мен сенга ваъда қилган наслинг Исҳоқ орқали келиб чиқади”, — деб ваъда берган бўлса–да, у ягона ўғлини қурбонлик қилишга тайёр эди.
Выбор основного перевода