Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
1 2 3 4 5
Параллельные места
Осмондаги Отангиз баркамол бўлгани каби, сизлар ҳам баркамол бўлинглар. Буларни ёдингизда тутиб, Худога муносиб ҳаёт кечириш учун жон куйдиринглар. Имонингизни фазлу камолот, илму маърифат, вазминлик, сабр–тоқат, диёнат, биродарларингизга бўлган меҳр–оқибат ва тугал муҳаббат билан бойитинглар. Агар бу хислатларга эга бўлиб, уларни камол топтираётган бўлсангиз, демак, Раббимиз Исо Масиҳни ҳақиқатан таниб–билган бўласиз. Кунларингиз беҳуда ўтмаган бўлади, Масиҳни билганингиз ҳаётингизда ўз самарасини беради. Бу хислатларга эга бўлмаганлар эса калтабин ва кўрдирлар, улар аввалги гуноҳларидан покланганини унутганлар. Шундай экан, эй биродарларим, Масиҳ сизларни танлаганини ва даъват этганини тасдиқлашга астойдил ҳаракат қилинглар. Айтилган хислатларга эга бўлсангиз, имондан қайтмайсизлар. Ахир, Муқаддас битикларда нима деб ёзилган? “Иброҳим Худога ишонди, Худо уни ишончи учун, солиҳ деб билди.” Худо Иброҳимни синовдан ўтказаётганда, Иброҳим ўз имони туфайли ўғли Исҳоқни қурбонликка олиб борди. Гарчи Худо унга: “Мен сенга ваъда қилган наслинг Исҳоқ орқали келиб чиқади”, — деб ваъда берган бўлса–да, у ягона ўғлини қурбонлик қилишга тайёр эди.
Выбор основного перевода