Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
1 2 3 4 5
Параллельные места
Мени «Ё Раббий, ё Раббий!» деб чақирган ҳар ким Осмон Шоҳлигига киравермайди. У ерга фақат осмондаги Отамнинг иродасини бажарган одамларгина киради. Бироқ ким Менинг бу сўзларимни эшитиб, уларга амал қилмаса, ўз уйини қум устига қурган аҳмоқ одамга ўхшайди. — Бормайман! — дебди ўғил. Аммо кейин айтган гапига пушаймон бўлиб, борибди. Худонинг каломига риоя қилинглар! Каломни эшитсам бас, деб ўзингизни ўзингиз алдаманглар. Каломни тинглаб, амалда риоя қилмаган одам ўз юзини кўзгуда кўрган кишига ўхшайди. У ўзига қаради–ю, кетди ва ўша заҳоти ўзининг қандай эканлигини унутиб юборди. Сизлар эса Худонинг озодлик берувчи мукаммал қонунига доим синчиклаб қаранглар. Қонунни шунчаки эшитиб, унутиб юборманглар, унга қатъий амал қилинглар. Бу ишингиз учун Худо сизга барака беради. Демак, биз бу имон билан қонунни бекор қиляпмизми? Йўқ, асло! Аксинча, қонунни тасдиқлаяпмиз. Улар, Худони биламиз, дейдилар–у, ўз қилмишлари билан Уни инкор этадилар. Бундай қабиҳ, ўзбошимча одамлар ҳеч бир хайрли ишга ярамайдилар. Бу гапларнинг ҳаммаси тўғри ва асослидир. Ушбу таълимотнинг фойдаси катта. Жамоатдагиларга яхшилаб уқтир, улар ўргатганларимнинг ҳаммасига риоя қилсинлар. Худога ишонганлар хайрли ишларга астойдил бел боғласинлар. Токи жамоатдагилар ҳам хайрли ишларга астойдил бел боғлашга одатлансинлар, бошқаларнинг зарурий эҳтиёжларини қондирсинлар, шунда ҳаётлари самарасиз бўлмайди.
Выбор основного перевода