Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
1 2 3 4 5
Параллельные места
Севининглар, хурсанд бўлинглар. Сизларни осмонда буюк мукофот кутмоқда. Ахир, сиздан аввал ўтган пайғамбарлар ҳам худди шундай қувғин бўлганлар. Фақатгина ўша умидимиз билан эмас, балки азоб–уқубатларимиз билан ҳам фахрланамиз, чунки азоб–уқубатлар сабр–тоқат ҳосил қилишини биламиз. Сабр–тоқат Худога маъқул феъл–атворни, бундай феъл–атвор эса умидни ҳосил қилади. Умидимиз бизни уятга қолдирмайди. Чунки бизга берилган Муқаддас Руҳ орқали юракларимиз Худонинг меҳр–муҳаббати билан тўлиб–тошади. Мен унга сизларни мақтаган эдим, сизлар мени уятга қолдирмабсизлар. Сизларга айтганларимиз тўғри бўлгани каби, мақтаниб Титусга айтганларим ҳам тўғри эканлиги исботланди. Қамоқда бўлганларга ҳамдард бўлардингиз, мулкингиз мусодара қилинганда, буни хурсандчилик билан қабул қилардингиз, чунки сизларда боқий бойлик борлигини билардингиз. Шунинг учун хурсанд бўлинглар! Сизлар турли синовлар туфайли вақтинча қийналяпсизлар, шундай бўлса ҳам қувонинглар. Чунки синовлар имонингизнинг самимий эканлигини исботлаш учун керакдир. Ҳатто йўқ бўлиб кетадиган олтин ҳам оловда тобланиб, синалади. Сизнинг имонингиз эса олтиндан минг баробар қадрлироқдир. Исо Масиҳ охиратда келганда синовдан ўтган имонингиз сизларга мақтов ва шон–шараф келтиради. Аксинча, Масиҳнинг азобларига шерик бўлганингиздан хурсанд бўлинглар! Шундай қилсангиз, У охиратда улуғворликка бурканиб келганда, қалбингиз янада кўпроқ қувончга тўлади.
Выбор основного перевода