Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
1 2 3 4 5
Параллельные места
Охиргача, яъни 1335 кун ўтгунга қадар содиқ бўлиб қолганлар нақадар бахтиёрдир. Ахир, мусобақада қатнашадиган одам ўз нафсини тийиб, тартиб–интизом билан машқ қилади–ку! Улар сўлиб қоладиган гул тож олиш учун, биз эса боқий тож олиш учун ҳаракат қиламиз. Мени солиҳлик тожи кутмоқда. Одил Ҳакам — Раббимиз Исо келган кунда ўша тожни менга Ўзи беради. Бундай тож фақат менга эмас, балки Унинг келишини интизорлик билан кутаётганларнинг ҳаммасига насиб бўлади. Худонинг сизларга Ўз фарзандлари сифатида айтган мана бу далда сўзларини унутибсизлар: “Ўғлим, Эгамизнинг тарбиясига эътиборсиз бўлмагин, Ундан танбеҳ олганингда кўнглинг чўкмасин. Эй азиз биродарларим, қулоқ солинглар: Худо бу дунёдаги камбағалларни имонда бой қилиш учун танлади! У Ўзини севганларга ваъда қилгандай, уларга Ўз Шоҳлигини мерос қилиб берди. Ана шунда, Бош Чўпонимиз — Масиҳ зоҳир бўлганда, сизларга сўлмас, улуғворлик тожи берилади. Бошингга тушадиган азоб–уқубатлардан қўрқма! Билгинки, иблис сизларни синаш учун орангиздан баъзиларни зиндонга ташлайди, ўн кун давомида азоб чекасизлар. Ўлим хавфи остида бўлганингда ҳам содиқ қол, шунда Мен сенга ҳаёт тожини бераман.
Выбор основного перевода