Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
1 2 3 4 5
Параллельные места
Хўш, унда нима деймиз? Қонун гуноҳнинг манбаими? Йўқ, асло! Аммо қонун бўлмаганда эди, мен гуноҳ нима эканлигини билмаган бўлар эдим. Масалан, қонун “бошқаларнинг мулкига кўз олайтирма” деб буюрмаганда эди, мен бунинг гуноҳ эканлигини билмаган бўлардим. Аммо гуноҳ бу амрдан фойдаланиб, менинг юрагимда ҳар хил нафсу ҳасадни қўзғатди. Қонун бўлмаган жойда гуноҳ ўликдир. Бир вақтлар мен қонунни билмай яшардим. Аммо амр бор эканлигини билганимдан кейин, гуноҳ тирилди, мен эса ўлдим. Амр ҳаёт келтириши керак эди, аммо менинг ўлимимга сабабчи бўлди.
Выбор основного перевода