Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
1 2 3 4 5
Параллельные места
Ҳа, Мен уларни сочиб ташлаган бўлардим, Одамлар орасидан уларнинг хотирасини ўчириб юборган бўлардим, Буни эшитган яҳудийлар ўзаро шундай деб айтишарди: — У қаерга бормоқчики, биз Уни топа олмасак? Балки У бошқа юртларда яшайдиган яҳудийлар орасига бормоқчидир? Ғайрияҳудийларга ҳам таълим бермоқчидир? Бутрус қўли билан “жим” деган ишорани қилди ва Эгамиз уни қандай қилиб зиндондан озод қилганини сўзлаб берди. Сўнгра “Бу воқеани Ёқубга ва бошқа имонлиларга айтинглар”, деб қўшиб қўйди. Шундан кейин Бутрус у ердан чиқиб, бошқа ерга борди. Уларни шундай мактуб билан жўнатдилар: “Биз, биродарларингиз бўлган ҳаворийлар ва оқсоқоллар, Антиохия, Сурия ва Киликияда яшайдиган ғайрияҳудий биродарларимизга салом йўллаяпмиз. Ваҳоланки, халқимизнинг ўн икки қабиласи кечаю кундуз Худога чин дилдан сажда қилиб, шу ваъда бажо бўлишига умид қиляптилар. Жаноби олийлари, мен ҳам айнан шундай умид қилганим учун яҳудийлар мени айблаяптилар. Худонинг қули ва Исо Масиҳнинг ҳаворийси бўлган мен — Павлусдан салом! Худонинг танланган одамлари имонда собит бўлсинлар ва художўйликка чорловчи ҳақиқатни билиб олсинлар деб, Худо мени бу хизматга тайинлади. Исо Масиҳнинг ҳаворийси мен — Бутрусдан Худонинг танланган халқига салом! Эй Худонинг азиз халқи, сизлар бу дунёда мусофир бўлиб яшаяпсизлар, Понтус, Галатия, Каппадокия, Асия ва Битиния вилоятларига тарқалиб кетгансизлар,
Выбор основного перевода