Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
1 2 3 4 5
Параллельные места
Эшитгин ибодатимни, эй Эгам, Етиб борсин Сенга оҳу нолам. Оқшомги кўланкага ўхшайди умрим, Қуриган майсадай бўлиб қолдим. Бир овоз: “Эълон қил!” деб айтди, Иккинчиси: “Нимани эълон қиламан?” деб сўради. Биринчи овоз шундай деди: “Инсон зотининг ҳаммаси майсадай, Уларнинг барча содиқлиги дала гули кабидир. Уларнинг устидан Эгамизнинг нафаси эсганда Ўтлар қурийди, гуллар сўлиб қолади. Мана, бу халқ майсанинг ўзи. Ўтлар қурийди, гуллар сўлиб қолади, Худойимизнинг каломи эса абадий туради.” Юксак, юқори бўлган, абадий яшайдиган Эгамиз, Номи муқаддас Эгамиз шундай айтмоқда: “Мен юксакда, муқаддас масканда яшайман. Камтарлар руҳини қайта тиклай деб, Итоаткорлар қалбини жонлантирай деб, Руҳи камтар, итоаткор одамлар билан биргаман. Бу дунёнинг ишлари билан овора бўлганлар энди буни бас қилсинлар. Ахир, бу дунё ўткинчи–ку! Муқаддас битикларда шундай ёзилган: “Инсон зотининг ҳаммаси майсадай, Уларнинг шуҳрати дала гули кабидир. Ўтлар қурийди, гуллар сўлиб қолади.
Выбор основного перевода