Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
1 2 3 4 5 6 7 8 9 10
Параллельные места
Агар шоҳимиз маъқул кўрсалар, ўзлари бутун шоҳлик ҳудуди бўйича қарор чиқарсинлар. Форс ҳамда Мидия шоҳлиги қонунларига: “Вашти шоҳ Ахашвераш ҳузурига кирмасин, унинг шоҳликдаги мартабаси бошқа яхшироғига берилсин” деган қўшимча киритилсин ва бу фармон ўзгартирилмасин. Биринчи ойнинг ўн учинчи куни шоҳнинг мирзалари чақирилди. Хомоннинг ҳамма буйруқлари ҳар бир вилоят халқининг ўз ёзувида ва ўз тилида шоҳнинг ноибларига, ҳар бир вилоят ҳокимига ва ҳар бир халқнинг бегига ёзилди. Мактублар шоҳ Ахашвераш номидан ёзилиб, шоҳнинг муҳр узуги билан тасдиқланди. Мардохай шоҳ Ахашвераш номидан мактубни ёздиргач, шоҳнинг узуги билан муҳрлади ва шоҳнинг йилқисидаги учқур отларга чопарларни ўтқазиб жўнатди. Эй шоҳ ҳазратлари, фармон чиқариб уни имзоланг. Бу фармонингиз Мидия ва Форс қонунларига биноан ўзгармас бўлсин.” Улар зудлик билан бу ҳақда шоҳни хабардор қилиш учун шоҳ ҳузурига бордилар. — Эй шоҳ ҳазратлари! — дея мурожаат қилди улар. — Сиз фармон чиқариб, кимки ўттиз кун ичида мендан бошқа биронта худо ёки одамга сажда қилса, шерларнинг уясига ташланади, деб айтмаганмидингиз? — Ҳа, чиқарган бу фармоним Мидия ва Форс шоҳлигининг қонунларига биноан, қатъийдир, — дея жавоб берди шоҳ. Аммо амалдорлар шоҳнинг олдига келиб: — Шоҳ ҳазратлари, Мидия ва Форс қонунларига биноан, сиз чиқарган ҳар бир фармон ўзгармас эканлигини эсингизда тутинг, — дедилар.
Выбор основного перевода