Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
1 2 3 4 5 6 7 8 9 10
Параллельные места
ҳамма ўша кунга тайёр бўлсин”, деб фармон эълон қилинди. Шунинг учун ҳар бир вилоятга улар учун қонун сифатида фармондан кўчирма берилди. Кейин Мардохай Хатахга яҳудийларни қириш тўғрисида Шушанда эълон қилинган фармондан бир нусхасини бериб: “Эстерга буни кўрсат, у ҳамма нарсани тушуниб олсин”, деди. “Эстер шоҳ ҳузурига кириб, ўз халқига раҳм этишини илтижо қилиб сўрасин”, деб тайинлади. Шоҳ мактубда яҳудийларга ҳамма шаҳарларда тўпланиб, ўзларини ҳимоя қилишларига ҳуқуқ берди. Бундан ташқари, яҳудийларга ҳужум қиладиган ҳар қандай душман халқнинг ёки юртнинг қуролли кучларини, болаларини ва аёлларини йўқ қилишга, ўлдиришга, мол–мулкини талон–тарож қилишга, қириб ташлашга ижозат берди. Яҳудийлар жамики душманларини қиличдан ўтказиб, ўлдириб, қириб ташладилар. Ғанимларига нисбатан истаганини қилдилар. Жумладан, яҳудийлар Шушан қалъасида беш юз кишини қириб ташладилар.
Выбор основного перевода