Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
1 2 3 4 5 6 7 8 9 10
Параллельные места
Бу воқеа Ахашвераш даврида бўлиб ўтган эди. Ахашвераш Ҳиндистондан Ҳабашистонгача бир юз йигирма етти вилоят устидан ҳукмронлик қиларди. У қўли остидаги ҳамма вилоятларга мактуб жўнатди. Мактуб ҳар бир вилоятнинг ўз ёзувида ва ҳар бир халқнинг ўз тилида битилган бўлиб, унда: “Ҳар бир эркак ўз оиласида хўжайин бўлсин ва унинг гапи гап бўлсин”, деб ёзилган эди. Биринчи ойнинг ўн учинчи куни шоҳнинг мирзалари чақирилди. Хомоннинг ҳамма буйруқлари ҳар бир вилоят халқининг ўз ёзувида ва ўз тилида шоҳнинг ноибларига, ҳар бир вилоят ҳокимига ва ҳар бир халқнинг бегига ёзилди. Мактублар шоҳ Ахашвераш номидан ёзилиб, шоҳнинг муҳр узуги билан тасдиқланди. Мактублар чопарлар орқали шоҳнинг қўли остидаги ҳамма вилоятларга жўнатилди. “Яҳудийларнинг ҳаммаси — ёшу қариси, болалару аёллари бир кунда — ўн иккинчи ойнинг, яъни Адар ойининг ўн учинчи куни йўқ қилинсин, ўлдирилсин, қириб ташлансин, мол–мулки талон–тарож қилинсин, Мардохай Ахашверашнинг ҳукмронлиги остидаги юз йигирма еттита вилоятда яшайдиган ҳамма яҳудийларга тинчлик–омонлик тиланган ўша мактубларни юборди.
Выбор основного перевода