Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
1 2 3 4 5 6 7 8 9 10
Параллельные места
Халқлар эшитиб буни, титрашади: Филист халқи ваҳимага тушиб қолади. Эдом уруғбошилари қўрқувга тушади–ку, Мўаб бекларини титроқ босади–ку! Канъондаги халқлар умидсизликка тушади–ку! Уларни қўрқув ва даҳшат қамраб олар. Эй Эгамиз, Сенинг халқинг ўтиб кетгунча, Ўзинг эга бўлган бу халқ ўтиб кетгунча, Улар билагинг кучи олдида тошдай қотиб қолади. Яҳудийлар ёвуз кимсаларга қарши курашиш учун шоҳ Ахашверашга қарашли ҳамма вилоятлардаги ўзлари яшайдиган шаҳарларда бир жойга йиғилдилар. Ҳеч ким яҳудийларга дош бера олмади, чунки яҳудийлардан қўрқув туйғуси ҳамма халқларни қамраб олган эди. Шунинг учун қишлоқлардаги аҳоли Адар ойининг ўн тўртинчи кунини байрам сифатида нишонлаб зиёфат уюштирадилар ва бир–бирларига таом улашадилар. Чунки бу кунлар яҳудийлар ўз душманларидан қутулган кунлардир. Ўша ой ғам — хурсандчиликка, мотам байрамга айланган ойдир. Мардохай: “Шу кунлари зиёфат бериб, хурсандчилик қилинсин, таомлар улашилсин, камбағалларга ҳадялар инъом қилинсин”, деб буюрган эди. ўзлари, болалари ва барча қабиладошлари ўша икки кунни белгиланган вақтда, ёзилганидай, ҳар йили доимий равишда байрам қилишга қарор қилгандилар.
Выбор основного перевода