Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
1 2 3 4 5 6 7 8 9 10
Параллельные места
— Ҳовлида ким бор? — сўради шоҳ. Шу пайтда Хомон шоҳ саройининг ташқи ҳовлисига келган ва Мардохай учун тайёрлатиб қўйган дорга уни остириш тўғрисида шоҳ билан маслаҳатлашмоқчи бўлиб турган эди. Бировга чуқур қазиганнинг ўзи унга тушади, тош думалатганга эса ўша тош қайтади. Чуқур қазиганнинг ўзи унга тушиши, деворни бузганни эса илон чақиши мумкин. Шоҳнинг буйруғига биноан, Дониёрни қоралаган одамларни хотину бола–чақалари билан бирга шерлар уясига ташладилар. Улар чуқурликнинг тубига етмаган ҳам эдики, шерлар уларга ташланиб ғажиб ташлашди. Сизлар бошқаларни қандай ҳукм қилсангизлар, Худо ҳам сизларни худди шундай ҳукм қилади. Сизлар бошқаларни ҳукм қилганда қандай ўлчовдан фойдалансангизлар, Худо ҳам сизни ҳукм қилганда худди ўшандай ўлчовдан фойдаланади.
Выбор основного перевода