Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
1 2 3 4 5 6 7 8 9 10
Параллельные места
Бу зиёфатдан кейин Ахашвераш Шушан қалъасининг каттаю кичигига шоҳ саройининг боғ ҳовлисида етти кун зиёфат берди. Боғнинг мармар устунлари тепасидаги кумуш ҳалқаларга олий навли ва сафсар рангли зиғир иплардан тўқилган, арқонларга боғланган оқ ва кўк рангли зиғир пардалар осилганди. Арғувон ва оқ мармар, садаф ва қорамтир тошлар қопланган жойга олтин ва кумуш ўриндиқлар ўрнатилган эди. Лекин малика Вашти келмади, шоҳнинг мулозимлар орқали берган фармонини бажаришдан у бош тортди. Шоҳ бундан қаттиқ ғазабланди, маликадан ғоятда жаҳли чиқди. Мактублар чопарлар орқали шоҳнинг қўли остидаги ҳамма вилоятларга жўнатилди. “Яҳудийларнинг ҳаммаси — ёшу қариси, болалару аёллари бир кунда — ўн иккинчи ойнинг, яъни Адар ойининг ўн учинчи куни йўқ қилинсин, ўлдирилсин, қириб ташлансин, мол–мулки талон–тарож қилинсин, Шоҳ майдан ичар экан: — Айт, нима истайсан? Нима истасанг берилади, — деди Эстерга. — Қандай тилагинг бор? Ярим шоҳликни сўрасанг ҳам, хоҳишинг қондирилади. Эстер шундай жавоб берди: Фосиқ нимадан қўрқса, ўшанга дучор бўлади, солиҳ эса орзусига етишади. Ёқимли сўз асал кабидир, жонга роҳат, суякларга малҳамдир. Шоҳнинг ғазаби — шернинг ўкиришидай, унинг жаҳлини чиқарган жонидан маҳрум бўлади. Дарғазаб бўлган шоҳ: “Бобилдаги барча сарой маслаҳатчилари қатл қилинсин!” — деб фармон берди.
Выбор основного перевода