Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
1 2 3 4 5 6 7 8 9 10
Параллельные места
Еттинчи куни шоҳ шароб ичиб вақти чоғ бўлиб, ўзининг Махумон, Бизта, Харбона, Бихта, Авағта, Затар, Каркас исмли еттита мулозимига шундай фармон берди: Мардохай бу фитнани билиб қолиб, малика Эстерни огоҳлантирди. Эстер эса фитна тўғрисидаги хабарни Мардохай номидан шоҳга етказди. Шунда хотини Зареш ва ҳамма дўстлари Хомонга маслаҳат беришди: — Дор тайёрлашсин, баландлиги эллик тирсак бўлсин. Эрталаб шоҳдан илтимос қил, Мардохайни ўша дорга осишсин. Кейин хурсанд бўлиб, шоҳ билан бирга зиёфатга бораверасан. Бу гап Хомонга маъқул тушди. У дорни тайёрлатиб қўйди. Улар чуқур қазийдилар, Аммо чоҳга ўзлари қулайдилар. Покдилнинг солиҳлиги йўлини тўғрилайди, фосиқ эса фосиқлиги туфайли қоқилади. Тўғрининг солиҳлиги нажот беради, сотқин эса ёмон ниятлари туфайли тутилади.
Выбор основного перевода