Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
1 2 3 4 5 6 7 8 9 10
Параллельные места
Шоҳ ундан: — Сенга нима керак, малика Эстер? — деб сўради. — Тилагинг нима? Ҳатто ярим шоҳликни сўрасанг ҳам берилади. Шоҳ майдан ичар экан: — Айт, нима истайсан? Нима истасанг берилади, — деди Эстерга. — Қандай тилагинг бор? Ярим шоҳликни сўрасанг ҳам, хоҳишинг қондирилади. Эстер шундай жавоб берди: агар шоҳимиз мендан мамнун бўлсалар, шоҳимиз менинг тилагимни ва истагимни қондиришни маъқул кўрсалар, эртага мен тайёрлайдиган зиёфатга яна Хомон билан бирга келсинлар. Ўшанда шоҳимизнинг саволига жавоб бераман. Улар гаплашиб турганларида, шоҳнинг мулозимлари келиб, Хомонни Эстер тайёрлаган зиёфатга апил–тапил олиб кетдилар.
Выбор основного перевода