Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
1 2 3 4 5 6 7 8 9 10
Параллельные места
Қоянинг тепасида туриб мен уларни кўряпман, Тепаликдан уларга қараб турибман, Яшайди бу халқ ҳаммадан алоҳида. Ўзгачадир улар халқлар орасида. Бугун мен сизларга фармонлар ва қонун–қоидалар беряпман. Қайси буюк халқнинг шундай адолатли қонун–қоидалари бор?! Жаноби олийларига шу нарса маълум бўлсинким, сизнинг қўл остингиздаги бошқа ўлкалардан Қуддусга келиб ўрнашган яҳудийлар исёнкор, бехосият шаҳарни қайтадан тикламоқдалар. Улар пойдевор ётқизиб, тез орада шаҳар деворларини ҳам қуриб тугатадилар. Жаноби олийларини шундан хабардор қилмоқчимизки, агар шаҳар қайтадан қурилиб, деворлари ҳам битса, яҳудийлар ўлпон, солиқ ва хирож тўламай қўядилар. Натижада шоҳликнинг даромади камайиб кетади. Саройнинг тузига биз ҳам шерик бўлганимиз учун шоҳимизнинг шарманда бўлишига қараб ўтиришимиз бизга тўғри келмайди. Шунинг учун мактуб жўнатиб, шоҳимизни хабардор қилмоқчи бўлдик. Сиз фармон беринг: ота–боболарингизнинг йилномаларини кўриб чиқишсин. Бу шаҳар ғалаён макони бўлганини ўша йилномалардан топасиз. Бу шаҳар илгаридан ҳукмдорлар ва вилоят ҳокимларига қарши бош кўтариб, кўп муаммолар туғдирган, шу сабабли вайрон қилинган эди. Уларни Рим амалдорлари ҳузурига олиб келиб: — Бу одамлар шаҳримизни алғов–далғов қиляптилар! — дедилар. — Улар яҳудийлардир, биз содиқ Рим фуқароларимиз, улар бизнинг қонунларимизга зид бўлган одатларни тарғиб қиляптилар. Биз уларнинг одатларини қабул қила олмаймиз ёки амалда қўллай олмаймиз.
Выбор основного перевода