Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
1 2 3 4 5 6 7 8 9 10
Параллельные места
Изабел Ахаб номидан мактублар ёзди, Ахабнинг муҳри билан тасдиқлади. Мактубларни Навўт яшаётган шаҳарнинг оқсоқолларига, аслзодаларига юборди. Энди шоҳ номидан яҳудийлар тўғрисидаги мактубни ўзларингизга маъқул келадиган тарзда ёзиб, шоҳнинг узуги билан муҳрланглар. Шоҳ номидан ёзилиб, шоҳнинг узуги билан муҳрланган мактубни ҳеч ким ўзгартириши мумкин эмас. Шундан сўнг учинчи ойда — Шавон ойининг йигирма учинчи куни шоҳнинг мирзалари чақирилди. Ҳиндистондан Ҳабашистонгача бўлган бир юз йигирма етти вилоятдаги яҳудийларга, ноибларга, ҳокимларга, вилоятларнинг бекларига худди Мардохай буюрганидай мактуб ёзилди. Мактуб ҳар бир вилоят халқининг ёзуви ва тилида, яҳудийларга ҳам ўзларининг ёзувида ва тилида ёзилди. Мардохай шоҳ Ахашвераш номидан мактубни ёздиргач, шоҳнинг узуги билан муҳрлади ва шоҳнинг йилқисидаги учқур отларга чопарларни ўтқазиб жўнатди.
Выбор основного перевода