Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
1 2 3 4 5 6 7 8 9 10
Параллельные места
Кейин Эзра халққа деди: “Энди уйларингизга қайтиб боринглар, ёғли таомлар еб, ширин шароб ичинглар. Ҳеч нарса тайёрламаганларга таомларингиздан беринглар. Бугунги кун Раббимизга бағишланган муқаддас кундир. Бугун қайғурманглар, ахир, Эгамиз туфайли топган севинчингиз нажот қўрғонингиздир.” Левилар ҳам жамики халққа: “Хотиржам бўлинглар, қайғуга ботманглар, чунки бу кун муқаддасдир”, деб тасалли бердилар. Жамики халқ Тавротдан эшитган сўзларини англаб тушунганлари учун еб–ичгани, таом улашиб, катта хурсандчилик қилгани уйларига кетишди. Эртаси куни жамики халқнинг уруғбошилари, руҳонийлар ва левилар Таврот сўзларини ўрганиш учун тафсирчи Эзранинг ҳузурига келишди. Улар Тавротни ўрганиб, Мусо орқали Эгамиз берган Чайла байрами ҳақидаги амрни топдилар. Бу амрга кўра, Исроил халқи еттинчи ойда нишонланадиган Чайла байрами кунларида чайлаларда яшашлари кераклигини билдилар. Шоҳнинг амру фармони ижро қилинадиган ўн иккинчи ой — Адар ойининг ўн учинчи куни келди. Бу кунни яҳудийларнинг ғанимлари, уларнинг устидан ҳукмронликни эгаллаймиз, деб умид билан кутган эдилар. Аммо аксинча бўлиб чиқди: яҳудийлар ўз ғанимлари устидан ҳукмронликни ўрнатдилар.
Выбор основного перевода