Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
1 2 3 4 5 6 7 8 9 10
Параллельные места
Шомуил: — Омолек шоҳи Ўгахни менинг олдимга олиб келинглар! — деб буюрди. Ўгахни боғланган ҳолда, Шомуилнинг олдига олиб келишди. Ўгах ўзича: “Ўлим хавфи аниқ ўтиб кетди”, деб ўйлади. Лекин Шомуил: — Қиличинг аёлларни фарзандидан қандай жудо қилган бўлса, сенинг онанг ҳам аёллар орасида бефарзанд бўлсин! — деди–ю, Ўгахни Эгамизнинг олдида Гилгалда қилич билан чопиб ташлади. Лекин Эстер ўз халқи, уруғ–аймоғи тўғрисида ҳеч нарса айтмади. Чунки Мардохай унга бу тўғрида оғиз очмаслигини буюрган эди. Хомон уларга ўзининг чексиз бойлиги ва кўпдан–кўп ўғиллари тўғрисида гапирди, шунингдек, шоҳ уни аъёнлар ва хизматкорлар устидан юксак мартабага кўтаргани ҳақида мақтанди. Эстер шоҳ билан яна гаплашди. Шоҳнинг оёғига йиқилиб: “Ўгах наслидан бўлган Хомоннинг яҳудийларга қарши ўйлаган хусуматини ва режасини даф қилинг”, деб йиғлаб ёлворди. ва айтди: — Агар шоҳимиз маъқул кўриб, мендан мамнун бўлсалар, бу ишни ўринли деб билсалар, ўзларига ёққан бўлсам, Ўгах наслидан Хамадото ўғли Хомоннинг шоҳлик ҳудудидаги ҳамма яҳудийларни қириб ташлаш тўғрисида қасддан ёзган мактубини бекор қилиш учун бошқа мактуб ёзилсин. Дарвоқе, бутун яҳудийларнинг душмани Ўгах наслидан бўлган Хамадото ўғли Хомон фитна қўзғаб яҳудийларни эзиб, йўқ қилиш учун пур — қуръа ташлаганди. Шоҳ Дониёрни юқори мансабга кўтариб, кўпдан–кўп инъомлар тақдим қилди, уни Бобил вилоятининг ҳокими ва сарой маслаҳатчиларининг бошлиғи қилиб тайинлади.
Выбор основного перевода