Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12
Параллельные места
Бу дунёда ҳамма нарсанинг ўз тайинланган пайти бор, ҳар бир ишнинг ўз вақти бор. Ҳар бир ишни, ҳатто яширин қилинган ишларни ҳам, яхши ёки ёмон бўлишидан қатъий назар, Худо ҳукм қилади. Инсон Ўғли самовий Отасининг улуғворлигида, фаришталари билан келганда, ҳар кимни ўз ишига яраша тақдирлайди. Худо ҳар кимни қилган ишига яраша тақдирлайди. Яхши ишда қунт қилиб, шараф, ҳурмат–эҳтиром ва мангуликка интилганларга Худо абадий ҳаёт ато қилади. Аммо худбинлик қиладиган, ҳақиқатни рад этиб, адолатсизликка эргашадиганлар қаҳр–ғазабга дучор бўлади. Чунки ҳар биримиз Масиҳнинг ҳукм курсиси олдида ҳозир бўлишимиз керак. Шунда ҳар биримиз қилган яхши ёки ёмон ишларимизга яраша мукофот ёки жазо оламиз. Ҳа, Худо одилдир, сизларни азоблаганларга У азоб беради. Азоб чекаётган сизларга эса Ўз тинчлигини ато қилади, сизлар қатори бизга ҳам тинчлигини беради. Буларнинг ҳаммаси Раббимиз Исо Ўзининг қудратли фаришталари билан, ловуллаб турган аланга ичида, кўкдан зоҳир бўлганда рўй беради. Худони рад этганларни ва Ўзи ҳақидаги Хушхабарга қулоқ солмаганларни Исо Масиҳ жазолайди.
Выбор основного перевода