Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12
Параллельные места
Йўқ, ахир, юракларингиз адолатсизликка тўла–ку! Ер юзида қўлларингиз зўравонликни тақсимлайди–ку! Фосиқлар онасининг қорнидаёқ адашади, Ёлғончилар туғилишданоқ йўлдан озади. Мен яна бу дунёда бўлаётган зулмни кўрдим. Мана эзилганларнинг кўз ёшлари, лекин уларнинг юпатувчиси йўқ. Уларга зулм қилаётганларида куч бор, эзилганларнинг эса юпатувчиси йўқ. Агар камбағалларга зулм қилинаётганини, адолат ва ҳақиқат йўқлигини кўрсанг, ҳайрон бўлмагин, ҳар бир амалдорнинг устидан ундан ҳам каттароғи бор, уларнинг устидан яна ҳам каттароғи бордир. Ҳа, исёнкордир йўлбошчиларинг, Ўғриларга шерикдир улар. Ҳар бири порани севар, Ҳадянинг ортидан қувар. Етимни улар ҳимоя қилмас, Беванинг арзи уларга етиб бормас. Эй Ёқуб наслининг йўлбошчилари, эшитинг! Эй Исроил ҳукмдорлари, қулоқ солинг! Сизлар адолатдан ҳазар қиласиз, Ҳақиқатни бузиб кўрсатасиз. Қонлар эвазига барпо қилдингиз Қуддусни, Зулм эвазига бунёд этдингиз Сионни!
Выбор основного перевода