Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12
Параллельные места
Мен, Худойингизни хўрламанглар, оқсоқолларингиздан биронтасини ҳам қарғаманглар. Унинг рўпарасига эса иккита ярамас одам ўтирсин. Улар: «Эй Навўт, сен Худони ва шоҳни ҳақорат қилдинг», деб Навўтни айбласинлар. Кейин уни ташқарига олиб чиқиб, тошбўрон қилиб ўлдиринглар.” — Ҳеч қайсимиз, шоҳ жаноблари! — деди лашкарбошилардан бири. — Бу Исроилдаги Элишай пайғамбарнинг иши, у ҳатто ётоқхонангизда айтган гапингизни ҳам Исроил шоҳига аён қилиб туради. Ахир, ҳар қандай яширин нарса маълум бўлади, ҳар қандай сир очилади. Шу боис қоронғида айтганларингиз ёруғликда эшитилади, ёпиқ эшиклар ортида шивирлаб айтганларингизни уйларнинг томи устида бақириб эълон қилишади. — Биродарлар, мен унинг олий руҳоний эканини билмабман, — деди Павлус. — Муқаддас битикларда: “Ўз халқинг йўлбошчиси тўғрисида ёмон гапирмагин”, деб айтилган.
Выбор основного перевода