Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12
Параллельные места
Ток ҳам жавоб бериб шундай дебди: — Худолар ва бандалар димоғини чоғ қиладиган шаробимни бермай қўйиб, дарахтлар узра новдаларимни силкитиб турайми?! Сен берасан инсон кўнглини чоғ қилувчи шаробни, Юзга жило берувчи зайтун мойини, Инсон ҳаётига қувват берувчи нонни. Одам учун ейиш, ичиш ва қилган меҳнатидан роҳатланишдан яхшироқ нарса йўқ. Бу ҳам Худодан эканлигини тушундим, Инсон учун бахтли ҳаёт кечириш, ўз ҳаётидан роҳатланишдан бошқа яхшироқ нарса йўқ эканлигини тушуниб етдим. Ҳамма еб, ичиб, ўз қилган меҳнатининг роҳатини кўрсин. Бу Худонинг инъомидир. Шунда мен тушундим: инсон учун ўз меҳнатидан роҳат олишдан бошқа яхшироқ нарса йўқ экан, чунки бу унинг тақдири. Инсон ўтиб кетгандан кейин нима бўлишини ким унга кўрсата олади?! Мана, мен бир нарсани тушундим: инсон учун Худо берган қисқа умри давомида ейиш, ичиш ва бу дунёда қилган ўз меҳнатидан завқланиш яхши экан, чунки бу инсоннинг тақдиридир. Худо кимга бойлик ва мулк бериб, унга мана шу нарсалардан роҳатланишга имконият ҳам берса, инсонга ўз қилган меҳнатидан мамнун бўлиб, ундан завқланишига йўл берса, мана шу Худонинг инъомидир. Жаҳлдор бўлмагин, чунки жаҳл нодонларнинг юрагида уй қуради.
Выбор основного перевода