Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12
Параллельные места
Эй Лемул, шоҳлар учун эмас шароб, май амалдорлар учун эмас! Улар ичиб қонунни унутади, эзилган халқни ҳукм этишда эгрилик қилади. Эгам айтар: “Болалар ҳукмрон бўлар бу халқ устидан, Ақлсизлар ҳукмронлик қилар улар тепасидан.” Халқ бир–бирига зулм қилади, Ҳар ким дўстига душман бўлади. Ҳақорат қилар ёш йигит оқсоқолни, Шарманда одам эса обрўли одамни. Ёш болалари эзади халқимни, Аёллар ҳукмронлик қилади улар устидан. Эй халқим, йўлбошчиларинг сени чалкаштиради, Сўқмоқларингдан сени адаштиради. Ҳолингизга вой, эй эрта тонгда туриб, Ўткир ичимлик ортидан қувадиганлар! Ҳолингизга вой, эй тунда алламаҳалгача Шароб ичиб қизийдиганлар!
Выбор основного перевода