Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12
Параллельные места
Ҳаётимдан нафратланяпман, абадий яшамайман. Ҳаётим бир нафасдай бўлса ўзи, мени тинч қўйгин, ахир! Елдай ўтиб кетгувчи умр бергансан, Сенинг назарингда умрим бир лаҳзадир, Ҳар кимнинг умри бир нафасдир. Ҳар кимнинг умри соядай ўтиб кетар, Инсоннинг ҳаракати беҳуда бўлар, Бойлик йиғар, лекин билмас Ким бойликка эгалик қилар. Инсон зоти бир нафасдир, Ҳа, инсон зоти ёлғондир! Агар тарозида тортиб кўрилса, Ҳаммаси бирга ҳаводан ҳам енгил чиқади. Уларнинг асло вазни йўқдир. Инсон умри оғиздан чиққан нафасга ўхшар, Одамзоднинг ҳаёти ўткинчи сояга ўхшар. “Беҳуда! Беҳуда! — дейди Воиз. — Ҳаммаси беҳудадир!” Чунки мавжудот беҳудаликка мубтало бўлган. Бу — мавжудотнинг ихтиёри билан эмас, балки Худонинг ихтиёри билан бўлди. Шундай бўлса–да, мавжудот чириб–битиш қуллигидан озод этилиб, Худонинг фарзандлари билан бирга улуғвор эркинликдан баҳраманд бўлишига умид бор. Ахир, биз кўринадиган нарсаларга эмас, балки кўринмайдиган нарсаларга кўз тикканмиз. Кўринадиган нарсалар ўтиб кетади, кўринмайдиганлари эса мангудир! Бу дунёда қилган меҳнати ва тиришқоқлиги учун одам қандай фойда оларкан–а?! Шунча меҳнат қилиб инсон қандай фойда топади?
Выбор основного перевода