Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12
Параллельные места
Одам бу дунёда қилган меҳнатидан Қандай фойда топар? Аммо қарасам, ўз қўлларим билан қилган ишларим, қилган ҳамма меҳнатим — буларнинг ҳаммаси беҳуда экан, шамолнинг орқасидан қувишдай экан. Бу дунёда бирорта фойдали нарса топилмаслигини билдим. Шунинг учун ҳам мен ҳаётдан нафратландим, чунки бу дунёда қилинган ҳар бир иш менга қайғу келтирди. Ҳаммаси беҳуда, шамолнинг орқасидан қувишдайдир. Худога маъқул бўлганларга Худонинг Ўзи донолик, билим ва қувонч беради. Гуноҳкорларга эса бойлик йиғиш иштиёқини беради–ю, уларнинг ишлаб топганларини олиб, Худо Ўзига маъқул бўлганларга ато этади. Гуноҳкорларнинг бу ишлари ҳам беҳуда ва шамолнинг орқасидан қувишдайдир. Мен яна бир нарсани кўрдим: инсон ҳамма ишни моҳирлик билан қилади, лекин бу ишни бировга ғайирлик билан қилса, бу ҳам беҳуда, шамол орқасидан қувишдайдир. Аммо: Одамнинг кўзи олдида турган нарса дилда ҳавас қилиб юрган нарсадан яхшироқдир. Доимо мол–мулким кўпайсин, деб ҳавас қилиш беҳудадир, шамолнинг орқасидан қувишдайдир.
Выбор основного перевода