Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12
Параллельные места
Ўзингнинг сўраганингга кўра, сенга донишмандлик ва ақл–идрок ато қиламан. Сендан аввал ўзингга ўхшагани дунёга келмаган эди, бундан сўнг ҳам сенга ўхшагани дунёга келмас. Яна ўзинг сўрамаган нарсаларни — бойлик ва шон–шуҳратни ҳам бераман: умринг бўйи шоҳлар орасида сенга тенг келадигани бўлмас. Сулаймоннинг донолиги бутун шарқ халқларининг донолигидан, бутун Миср халқининг донолигидан ҳам ортиқ эди. Шундай қилиб, Сулаймон бойликда ҳам, доноликда ҳам ер юзидаги ҳамма шоҳлардан ўтиб кетди. Мен, Воиз, ўзимга: “Қани, роҳатланиб, бир маза қилай–чи”, — дедим, лекин бу ҳам беҳуда экан. Мен буюк бўлиб, буюкликда Қуддусда мендан олдин яшаганларнинг ҳаммасидан ўтдим. Донолигим менга панд бермади. Ўзимча: “Нодоннинг бошига тушган нарса менинг ҳам бошимга тушар экан. Шундай экан, доно бўлишнинг нима фойдаси бор?!” деб ўйладим. “Бу ҳам беҳуда!” — дедим.
Выбор основного перевода