Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12
Параллельные места
Ўзимни донолик билан изланишга, мана шу дунёда бўлаётган ҳамма ишларни тушунишга бағишладим. Худо инсонга берган бу иш қандай қайғули–а! Мен бу дунёда бўлаётган ҳамма нарсани кўрдим, қаранглар, ҳаммаси беҳуда, шамолнинг орқасидан қувишдай экан. Донолик мени бошқарар экан, кўнглимни шароб билан чоғ қилиб кўрай–чи деб, аҳмоқликка ўз бағримни очдим. Бу дунёда одамлар ўз қисқа ҳаётлари давомида қандай иш қилсалар уларга фойда келишини билмоқчи бўлдим. Шундан кейин яна донолик, телбалик ва аҳмоқликни солиштиришга қарор қилдим. Ворисим меникидан ҳам яхшироқ хулосага кела олармиди?! Шунда мен доноликни қидириб топишга, ҳар бир содир бўлган нарсани тушунишга ўзимни бағишладим. Фосиқлик нодонлик эканлигини, аҳмоқлик телбалик эканлигини ўз ҳаётимда исботламоқчи бўлдим.
Выбор основного перевода