Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12
Параллельные места
Сен тупроқдан яралгансан, То тупроққа қайтгунингга қадар, Пешана теринг билан нон ейсан. Зеро, сен тупроқдирсан Ва тупроққа қайтасан.” Қаролларим ёғочларни Лубнондан денгизга судраб келадилар. Қаерни тайин этсанг, ёғочлардан сол қилиб, денгиз соҳили бўйлаб ўша ерга келтириб бераман. У ерда солларни ечдираман, сен эса олиб кетаверасан. Менинг эҳтиёжимни қондириб, одамларим учун озиқ–овқат берасан.” Шундай қилиб, Хирам, Сулаймоннинг эҳтиёжига кўра, садр ва сарв ёғочлари берди. Сулаймон эса, Хирамнинг одамлари истеъмол қилсин деб, 200.000 тоғора буғдой ва 40.000 кўза тоза мой берди. У ҳар йили Хирамга шунча миқдорда буғдой ва мой бериб турди. Эгамиз эса ваъдасига кўра, Сулаймонга донишмандлик берди. Хирам билан Сулаймон ўртасида тотувлик пайдо бўлиб, улар ўзаро сулҳ туздилар. Шоҳ Сулаймон бутун Исроилдан 30.000 қаролни мажбурлаб олди. Навбати билан ойига 10.000 нафар қаролни Лубнонга жўнатиб турди. Улар бир ой Лубнонда, икки ой уйда бўлишарди. Бу қаролларга Одонирам бошчилик қиларди. Донолик ва илм–маърифатнинг фойдаси телбалик ва аҳмоқликдан устунлигини англаб етишга ўзимни бағишладим, аммо бу ҳам шамолнинг орқасидан қувишдай эканлигини тушундим. Шундан кейин яна донолик, телбалик ва аҳмоқликни солиштиришга қарор қилдим. Ворисим меникидан ҳам яхшироқ хулосага кела олармиди?! Инсонлар қилиши учун Худо берган мушкул ишни кўрдим. Шунда мен доноликни қидириб топишга, ҳар бир содир бўлган нарсани тушунишга ўзимни бағишладим. Фосиқлик нодонлик эканлигини, аҳмоқлик телбалик эканлигини ўз ҳаётимда исботламоқчи бўлдим.
Выбор основного перевода