Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12
Параллельные места
— Ундай бўлса, Эгамизнинг сўзларини эшитсинлар, — деди Михиё Ахабга. — Мен Эгамизни Ўзининг тахтида ўтирган ҳолатда кўрдим. Жамики самовий мавжудотлар Унинг ўнг ва чап томонидан жой олган эди. Тоғлар ҳали пайдо бўлмасдан олдин, Еру оламни яратмасингдан олдин, Абадулабад Сен Худосан. Шоҳ Уззиё вафот этган йили мен юқорига юксалган Раббийнинг тахтда ўтирганини кўрдим. Унинг либоси этаклари Маъбадни тўлдирган эди. Жонли мавжудотларнинг кўриниши ёнаётган кўмирга ёки машъалага ўхшар эди. Мавжудотларнинг орасида олов айланиб юрарди. Бу олов чақнарди, ундан чақмоқ чақиб турар эди. Тўртала ғилдиракнинг кўриниши ва тузилиши бир хил эди. Улар қимматбаҳо тошдай товланарди. Ҳар бир ғилдиракнинг ичида кўндалангига солинган яна биттадан ғилдирак бор эди. Гумбаз устида зангори ёқутдан ясалган тахтга ўхшаш бир нарса бор эди. Тахт устида инсон қиёфасидаги бир Зот ўтирарди. Худо зиғир либос кийган кишига шундай деди: “Қани бўл, карублар остидаги ғилдираклар орасига кириб, у ердан бир ҳовуч ёнаётган кўмирдан олиб чиқ. Кўмирни шаҳарнинг ҳамма ёғига сочиб ташла.” Ўша киши ғилдираклар орасига кириб кетди. Мен эса уни кузатиб турдим. Эгамиз зиғир либос кийган кишига: “Карубларнинг ўртасига кир, ғилдираклар орасидаги ёнаётган кўмирдан олиб чиқ”, деб амр берганда, ўша киши битта ғилдиракнинг олдига бориб турди. Қарасам, карублар ёнида тўртта ғилдирак турибди. Ҳар бир карубнинг ёнида биттадан ғилдирак бор эди. Ғилдираклар қимматбаҳо тошдай товланарди. Шу орада Азалий Нуроний келиб, Ўзининг азизлари фойдасига ҳукм чиқарди. Худойи Таолонинг азиз одамлари учун шоҳликни ўз тасарруфига олиш вақти етиб келган эди. Исо уларга шундай жавоб берди: “Сизга чинини айтайин: ҳамма нарса янгиланганда ва Инсон Ўғли Ўзининг улуғвор тахтида ўтирганда, Менинг орқамдан эргашиб келган сизлар ҳам ўн иккита тахтга ўтириб, Исроилнинг ўн икки қабиласига ҳукмронлик қиласизлар. Унинг қиёфаси яшиндай порларди, кийимлари қордай оппоқ эди. Унинг кийимлари ҳам кўзни қамаштирадиган даражада оппоқ бўлиб қолди, ер юзида ҳеч бир кир ювувчи бундай оқартира олмас эди. Сочи момиқдай оқ, қордай оппоқ эди. Кўзлари эса оловдай чақнарди. Шу пайт Муқаддас Руҳ мени қамраб олди. Мен самода турган бир тахтни кўрдим, унда бир Зот ўтирар эди. Бундан сўнг, мен тахтларни ва тахтларда ўтирганларни кўрдим. Худо тахтларда ўтирганларни оқлаган эди. Улар Исо ҳақидаги шаҳодати ва Худонинг сўзи туфайли боши олинганларнинг жонлари эди. Улар махлуққа ва унинг тасвирига сажда қилмаганлар, пешаналари ва қўлларига унинг тамғасини бостирмаганлар. Улар тирилиб, Масиҳ билан минг йил ҳукмронлик қилдилар.
Выбор основного перевода