Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12
Параллельные места
“Мен Сионга, Ўзимнинг муқаддас тепалигимга Ўз шоҳимни жойлаштирдим.” Эгамизнинг сўзларини шоҳ эълон қилмоқда: “Эгамиз менга шундай деди: «Сен Менинг ўғлимсан, Бугун Мен сенга ота бўлдим. Тила, халқларни сенга мулк қилиб бераман, Ернинг тўрт томони сеники бўлади. Темир хивчин ила уларни уриб эзасан, Сопол кўзани синдиргандай уларни парчалайсан.»” Эй шоҳлар! Энди ақл билан иш қилинг. Эй замин ҳукмдорлари! Огоҳ бўлинг. Қўрқув ила Эгамизга сажда қилинг! Ваҳима ила тавба қилинг! Унинг ўғлига таъзим қилинг, Бўлмаса У ғазабланади, Йўлингизда йўқ бўлиб кетасиз, Унинг ғазаби тез аланга олади. Нақадар бахтлидир Унда паноҳ топганлар! Сенга хизмат қилмаган элату шоҳлик йўқ бўлади, Ҳа, у халқлар батамом нобуд бўлади. Ўша шоҳларнинг даврида Самовий Худо битмас–туганмас бир шоҳлик ўрнатади. Ҳеч ким уни енга олмайди. Бу шоҳлик бошқа барча шоҳликларни ер билан яксон қилиб, ўзи абадий туради. Унга ҳукмронлик, улуғворлик ва шоҳлик берилди. Барча халқлар, элатлар ва уруғлар унга бўйсунишди. Унинг ҳукмронлиги битмас–туганмас, абадий ҳукмронликдир. Унинг шоҳлиги ҳеч қачон бузилмайди. Аммо Худойи Таолонинг азизлари шоҳликни қабул қилиб, унга то абад эга бўладилар.» Шу орада Азалий Нуроний келиб, Ўзининг азизлари фойдасига ҳукм чиқарди. Худойи Таолонинг азиз одамлари учун шоҳликни ўз тасарруфига олиш вақти етиб келган эди. У то абад Исроил халқи устидан ҳукмронлик қилади, ҳукмронлигининг охири бўлмайди. Халқ бунга жавобан деди: — Биз Тавротдан, Масиҳ абадий яшайди, деб эшитганмиз. Қандай қилиб Сен, Инсон Ўғли юқорига кўтарилиши керак, деб айтяпсан? Инсон Ўғли ким ўзи? Еттинчи фаришта карнайини чалди. Самода баланд овозлар янгради. Улар шундай деб айтаётган эдилар: “Энди бу дунё ҳукмронлиги Эгамизга ва Унинг Масиҳига тегишлидир. Улар абадулабад ҳукмронлик қилишади.”
Выбор основного перевода