Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12
Параллельные места
Кимни ҳақорат қилдинг ўзи? Кимни таҳқирладинг? Кимга қўрс гапирдинг? Киборларча боқдинг, ҳей? Исроил халқининг Муқаддас Худосига! У замон ва даврларни ўзгартирар, Шоҳларни тахтдан тушириб тахтга ўтқазар. Донишмандларга донолик, Оқилу фозилларга билим берар. Ундан инсон онги олиб ташлансин. У етти йил мобайнида онгсиз ҳайвондай яшасин. У ниҳоятда кучайиб кетади, бироқ ўзининг кучи билан эмас. У ҳамма ёқни вайрон қилиб, барча ишларида муваффақият қозонади. Забардаст йўлбошчилару Худонинг азизларини қириб ташлайди. Усталик билан ишлатган маккорлиги туфайли кўп ютуқларга эришади. Кўзини ёғ босган бу ҳукмдор огоҳлантирмасдан кўп одамларни ҳалок қилади. У ҳатто энг буюк Ҳукмдорга қарши бош кўтаради. Оқибатда эса йўқ қилиб ташланади, аммо бу инсоннинг кучи билан қилинмайди. Сурия шоҳи хоҳлаганини қилади. Ўзини юксалтириб, худолардан устун қўяди. Энг буюк Худога қарши гапириб, куфр кетади. Худо белгилаб қўйган ғазаб даври тугагунига қадар муваффақият қозонади. Бироқ Худо Ўз режасини албатта амалга оширади. Зиғир либосли фаришта иккала қўлини осмонга чўзиб, барҳаёт Худонинг номи билан қасам ичганини ва шундай сўзлар айтганини эшитдим: — Бу қийинчиликлар уч ярим йил давом этади. Худога қарашли одамларнинг куч–қудрати тамомила йўқ қилингандан кейин, ўша қувғинларнинг барчаси ўз ниҳоясига етади. Аёл ўша илондан қоча олиши учун унга катта бургутнинг икки қаноти берилди. У саҳрога — уч ярим йил давомида унга ғамхўрлик қилинадиган жойга қочиб бориши керак эди. Махлуққа такаббурона ва куфрона сўзлар айтадиган оғиз берилди. Унга қирқ икки ой давомида ҳукмронлик қилиш ҳуқуқи берилди. Махлуқ куфр кетиб, Худони ва Худонинг номини лаънатлади. У Худо яшайдиган маконга ва самода яшайдиган ҳар бир мавжудотга лаънатлар ёғдирди. Мен аёлнинг Худо азизлари қонидан, яъни Исо шоҳидлари қонидан маст бўлганини кўрдим. Уни кўриб, ғоят даражада ҳайрон қолдим. Пайғамбарлар ва Худо азизларининг қони кўчаларингда тўкилди, Ҳа, ер юзида қирғинга дучор бўлганлар сенда ўлдирилди.”
Выбор основного перевода