Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12
Параллельные места
Кичкина шохнинг кибрланиб шанғиллаши менинг эътиборимни тортган эди. Мен уни томоша қилаётганимда ўша тўртинчи махлуқ ўлдирилди, унинг жасади оловга ташланиб, куйдириб юборилди. Унинг бошидаги ўнта шохи, айниқса, янги ўсиб чиққан шох мени жуда қизиқтириб қолган эди. Ўша шох ўсиб чиқаётганда ўрнидаги учта шохни тушириб юборган эди. Кўзлари ва кибрланиб гапирадиган оғзи бўлган бу шох бошқа шохларга қараганда кўпроқ аҳамиятга эгадай бўлиб кўринар эди. Бундан ташқари, ваҳийда мен ўша шохнинг Худонинг азиз халқи билан жанг қилаётганини ва уларни енгаётганини кўрган эдим. У куфр кетиб, Худойи Таолонинг азизларини аёвсиз эзади. Муқаддас байрамлар ва қонунларни ўзгартиришга уринади. Худонинг азиз одамлари уч ярим йил давомида ўша ҳукмдорнинг зулми остида бўладилар. Уларнинг биридан яна битта шохча чиқди. Унинг куч–қудрати ошиб, жануб, шарқ ва гўзал Исроил ўлкаси томон ёйилди. Сурия шоҳи хоҳлаганини қилади. Ўзини юксалтириб, худолардан устун қўяди. Энг буюк Худога қарши гапириб, куфр кетади. Худо белгилаб қўйган ғазаб даври тугагунига қадар муваффақият қозонади. Бироқ Худо Ўз режасини албатта амалга оширади. Чигирткаларнинг кўриниши жангга шайланган отларга ўхшар эди. Уларнинг бошида олтин тожга ўхшаган нарсалар бор, юзлари эса одамсимон эди. Махлуққа такаббурона ва куфрона сўзлар айтадиган оғиз берилди. Унга қирқ икки ой давомида ҳукмронлик қилиш ҳуқуқи берилди. Махлуқ куфр кетиб, Худони ва Худонинг номини лаънатлади. У Худо яшайдиган маконга ва самода яшайдиган ҳар бир мавжудотга лаънатлар ёғдирди.
Выбор основного перевода