Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12
Параллельные места
Еремиё Нериё ўғли Борухни чақириб, Эгамизнинг айтган ҳамма сўзларини ёздирди. Еремиё бошқа бир ўрама қоғоз олиб, Нериё ўғли котиб Борухга берди. Сўнг Яҳудо шоҳи Ёҳайиқим ёндириб юборган аввалги ўрама қоғоздаги барча сўзларни унга ёздирди. Аммо бу сафар ўрамга шу мазмундаги кўп хабарлар қўшилган эди. Худо бу тўртта йигитга адабиёт ва фалсафанинг ҳар соҳасини фаҳмламоқ учун билим ва истеъдод берган эди. Бундан ташқари, Дониёр турли хил ваҳий ва тушларни таъбирлаш қобилиятига эга эди. Орадан йиллар ўтди. Бир куни шоҳ Белшазар катта бир зиёфат уюштирди, зиёфатга мингта бегини таклиф қилиб, улар билан майхўрлик қилаётган эди. Аммо сиз, эй шоҳ Белшазар, катта бобонгизнинг бошидан ўтган бу воқеалардан хабардор бўла туриб Худога бўйсунмадингиз! Худди ўша куни кечаси Бобил шоҳи Белшазар ўлдирилди. Бундан кейин тундаги ваҳийда мен қўрқинчли, даҳшатли ва бениҳоя кучли бўлган тўртинчи махлуқни кўрдим. У ўз қурбонларини темир тишлари билан ғажиб, парчалаб ташларди. Қолдиқларини эса оёқлари билан босиб эзарди. Унинг ўнта шохи бўлгани учун, у олдинги махлуқлардан ажралиб турар эди. Тунда келган ўша ваҳийда мен осмон булутларида келаётган инсон қиёфасидаги бир зотни кўрдим. У Азалий Нуронийнинг олдига келди. Мен кўрган бу ваҳий юрагимга ғулғула солиб, алланечук ваҳимага туширган эди.
Выбор основного перевода