Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Ёввойи буқанинг кучи билан Худо уларни Мисрдан олиб чиққан. Исроил халқи шер каби қўзғалар, Арслондай сакраб турар, Ўлжасини еб битирмагунча, Қурбонларнинг қонига тўймагунча ётмас.” Темир хивчин ила уларни уриб эзасан, Сопол кўзани синдиргандай уларни парчалайсан.»” Ғанимларингнинг юрагини Ўткир ўқларинг тешиб ўтади. Халқлар оёғинг остига йиқилади. Мана, Мен шимолдаги қудратли халқларни Бобилга қарши қўзғатяпман. Улар саф тортиб, Бобилга ҳужум қиладилар. Бобил жангда мағлуб бўлади. Душман ўқларининг ҳаммаси тўғри нишонга тегади, уларнинг ўқлари мерганларнинг ўқларидайдир. Исроил халқи шерлар ҳар ёққа тумтарақай қочириб юборган қўйларга ўхшайди. Илк бор Исроилга Оссурия шоҳи ташланган эди, Исроилнинг суякларини эса Бобил шоҳи Навухадназар ғажиган эди.
Выбор основного перевода