Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Яҳудонинг қўлидан кетмас салтанат ҳассаси, Унинг наслида қолар салтанат тамғаси, Халқлар унга ўлпон келтирарлар, Унга итоат этиб таъзим қиларлар. Ҳолдан тойган қочоқлар Хашбон шаҳри соясида тўхтайди. Аммо олов чиқади Хашбон шаҳридан, Аланга чиқади шоҳ Сихўннинг шаҳридан. Ёнғин бутун Мўаб юртини ямлаб ютади, Исёнкор одамларнинг бошини ейди. Аммо Эгамиз демоқда: “Эй Эфратдаги Байтлаҳм, Сен Яҳудонинг митти шаҳри бўлсанг ҳам, Исроилни Мен учун бошқарадиган зот сендан чиқади. Унинг насаби қадимларга бориб тақалади.” Улар: — Яҳудийларнинг янги туғилган шоҳи қаерда? — деб сўрадилар. — Биз Унинг юлдузи чиққанини кўрдик. Унга таъзим қилгани келдик. Ана, У булутларда келяпти! Ҳар бир кўз Уни кўради, Ҳатто Унга найза санчганлар ҳам Унга кўз тикади. Дунёнинг жамики қабилалари Уни деб йиғлайди. Дарҳақиқат, ҳаммаси айтилгандай бўлади! Омин. “Мен, Исо, Ўз фариштамни олдингизга юбордим, Токи у булар тўғрисида жамоатларимга шаҳодат берсин. Мен Довуд илдизидан чиққан Зотдирман, унинг зурриётиман, Ёруғ тонг юлдузиман.”
Выбор основного перевода