Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Ёвон насли: Элишох, Таршиш, Кит, Рўдон ва улардан келиб чиққан халқлар. Ёвон насли денгиз бўйларига тарқалиб жойлашди. Улар ҳар хил қабилаларга ва юртларга бўлиндилар, ҳар бир қабиланинг ўз тили бор эди. Ёфаснинг акаси Сом ҳам фарзандлар кўрди. У жамики Ибир наслининг ота–бобоси бўлди. Ибир икки ўғил кўрди: биринчисининг исмини Палах қўйди, чунки унинг даврида дунё бўлиниб кетди. Иккинчисининг исми Ёхтон эди. Сўнг Балом Омолек халқини кўриб, улар ҳақида шундай башорат қилди: “Халқларнинг сардоридир Омолеклар, Лекин охири абадий ҳалокатга йўлиқар улар.” Ғарб соҳилларидан келган жанг кемалари Сурия шоҳига қаршилик кўрсатишади, юраги дов бермаган Сурия шоҳи чекинади. Бироқ муқаддас аҳд аҳлига ва уларнинг эътиқодига ғазабини сочиб, аламидан чиқади, муқаддас аҳддан тойганларни эса мукофотлайди.
Выбор основного перевода