Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
“Исроил халқининг ҳар бир қабиласи чодирларини ўз қароргоҳида, ўз хонадони байроқлари остида жойлаштирсин. Улар чодирларини Учрашув чодирининг айланасига, ундан маълум бир масофада тикишсин. Учрашув чодирининг шарқ томонида чодир тикадиган қабилалар Яҳудо қароргоҳида гуруҳ–гуруҳ бўлиб жойлашсин. Яҳудо қабиласининг йўлбошчиси Оминадав ўғли Нахшўндир. Унинг саноққа кирган сипоҳлари 74.600 тадир. Ундан кейин Иссахор қабиласи чодирларини жойлаштирсин. Иссахор қабиласининг йўлбошчиси Зувор ўғли Натанилдир. Унинг саноққа кирган сипоҳи 54.400 тадир. Ундан кейин эса Забулун қабиласи чодирларини жойлаштирсин. Забулун қабиласининг йўлбошчиси Халон ўғли Элиёбдир. Унинг саноққа кирган сипоҳи 57.400 тадир. Яҳудо қароргоҳидаги саноққа кирган сипоҳларнинг ҳаммаси 186.400 тадир. Биринчи бўлиб улар йўлга чиқишсин. Учрашув чодирининг жануб томонида чодир тикадиган қабилалар Рубен қароргоҳида гуруҳ–гуруҳ бўлиб жойлашсинлар. Рубен қабиласининг йўлбошчиси Шадувор ўғли Элизурдир. Унинг саноққа кирган сипоҳлари 46.500 тадир. Унинг ёнида Шимўн қабиласи чодирларини ўрнаштирсин. Шимўн қабиласининг йўлбошчиси Зуришадай ўғли Шалумиёлдир. Унинг саноққа кирган сипоҳи 59.300 тадир. Кейин Гад қабиласи чодирларини жойлаштирсин. Гад қабиласининг йўлбошчиси Дувел ўғли Элиасафдир. Унинг саноққа кирган сипоҳи 45.650 тадир. Рубен қароргоҳидаги ҳисобга кирган сипоҳларнинг ҳаммаси 151.450 тадир. Иккинчи бўлиб улар йўлга чиқишсин. Дастлабки иккита қароргоҳ ва кейинги иккита қароргоҳ ўртасида левилар Учрашув чодири билан бирга йўлга чиқишсин. Қабилалар қай тартибда қароргоҳда жойлашган бўлса, яна ўша тартибда йўлга чиқишлари лозим. Ҳар бири ўз ўрнида, ўз қароргоҳи сафида борсин. Учрашув чодирининг ғарб томонида чодир тикадиган қабилалар Эфрайим қароргоҳида гуруҳ–гуруҳ бўлиб жойлашсинлар. Эфрайим қабиласининг йўлбошчиси Омиҳуд ўғли Элишамадир. Унинг саноққа кирган сипоҳи 40.500 тадир. Ундан кейин Манаше қабиласи чодирларини ўрнаштирсин. Манаше қабиласининг йўлбошчиси Падозур ўғли Гамалиёлдир. Унинг саноққа кирган сипоҳлари 32.200 тадир. Сўнгра Бенямин қабиласи чодирларини жойлаштирсин. Бенямин қабиласининг йўлбошчиси Гидўнах ўғли Авидондир. Унинг саноққа кирган сипоҳлари 35.400 тадир. Эфрайим қароргоҳидаги саноққа кирган ҳамма сипоҳлар 108.100 тадир. Учинчи бўлиб улар йўлга чиқишсин. Учрашув чодирининг шимол томонида чодир тикадиган қабилалар Дан қароргоҳида гуруҳ–гуруҳ бўлиб жойлашсинлар. Дан қабиласининг йўлбошчиси Омишадай ўғли Охазардир. Унинг саноққа кирган сипоҳлари 62.700 тадир. Унинг ёнида Ошер қабиласи чодирларини ўрнаштирсин. Ошер қабиласининг йўлбошчиси Охрон ўғли Пахиёлдир. Унинг саноққа кирган сипоҳлари 41.500 тадир. Сўнгра Нафтали қабиласи чодирларини ўрнаштирсин. Нафтали қабиласининг йўлбошчиси Энан ўғли Охирдир. Унинг саноққа кирган сипоҳлари 53.400 тадир. Дан қароргоҳидаги саноққа кирган ҳамма сипоҳлар 157.600 тадир. Улар гуруҳ–гуруҳ бўлиб охирида йўлга чиқишсин.” Шунда Эгамиз булут ичида тушиб келиб, Мусо билан гаплашди, Мусога берган Ўз Руҳидан олиб, етмишта оқсоқолга берди. Руҳ оқсоқолларни қамраб олди ва улар зикр туша бошладилар. Лекин бундай ҳол бошқа такрорланмади. Етмишта оқсоқолнинг иккитаси Муқаддас чодирга бормай қароргоҳда қолган эди. Бирининг исми Элдод, иккинчисиники Мидод эди. Бироқ Эгамизнинг Руҳи уларни ҳам қамраб олди, улар ҳам қароргоҳда зикр туша бошладилар. Шоул Гивога келганда, уни пайғамбарлар гуруҳи қарши олди. Худонинг Руҳи уни қамраб олди, Шоул улар билан бирга жўшиб зикр туша бошлади. Шоул: “Довудни тутиб келинглар”, деб одамларини ўша ерга юборди. Улар Шомуил бошчилигидаги пайғамбарлар гуруҳининг жўшиб зикр тушаётганини кўришди. Шу пайт Худонинг Руҳи Шоулнинг одамларини ҳам қамраб олди ва улар ҳам жўшиб зикр тушдилар. Шоул Рамадаги Нойўт маҳалласига кетаётганда, Худонинг Руҳи уни ҳам қамраб олди. Нойўтга боргунча йўлма–йўл жўшиб зикр тушиб кетди. Довуд ўзи учун Довуд қалъасида уйлар барпо қилди. Худонинг Сандиғи учун ҳам жой тайёрлаб, чодир қурди.
Выбор основного перевода