Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Омолек халқи Рафидимга келиб, Исроил халқига уруш очдилар. Шундан кейин Эгамиз Мусога айтди: — Бу ғалабани хотира қилиб, ёзиб қўй, Менинг қуйидаги ваъдамни ҳам кирит: “Мен Омолекларнинг номини ер юзидан ўчираман.” Кейин буни овоз чиқариб Ёшуага ўқиб бер. “Омолеклар Эгамизнинг тахтига қарши қўлларини кўтаришга журъат қилганлари учун, Эгамиз доимо уларга қарши уруш қилади”, деди. Энди бориб, Омолек халқига ҳужум қил. Уларга қарашли ҳамма нарсани тамоман йўқ қилиб ташла, ҳеч нарсасини аяма. Эркагу аёл, бола–чақа, молидан тортиб, қўйигача, туясидан тортиб, эшагигача ҳаммасини ўлдир.”
Выбор основного перевода