Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
— Исроил оқсоқолларидан баъзиларини ёнингга олиб, халқнинг олдида бор! — деб амр берди Эгамиз Мусога. — Нил дарёсига урган таёғингни ҳам ўзинг билан ол. Улар оч қолганларида, самодан нон бердинг, чанқаганларида қоядан уларга сув чиқариб бердинг. Сен Канъон юртини уларга бераман, дея онт ичган эдинг. Сўнг уларга, боринглар, ўша ерни мулк қилиб олинглар, деб айтдинг. У саҳродаги қояларни парчалади, Денгиз сувидай мўл сувни уларга берди. Қоядан ирмоқларни чиқарди, Сувларни дарёлардай оқизди. Ҳатто ёввойи ҳайвонлар Мени улуғлайди, Чиябўри, туяқушлар ҳам Мени шарафлайди. Зотан, танлаган халқимга сув берай дея, Саҳрога сувлар юбордим, Чўлда дарёлар яратдим. Эгамиз уларни саҳродан олиб борганда, Улар ташналикдан қийналмадилар. Худо улар учун қоядан сув чиқарди. У қояни ёрди, сувлар пишқириб чиқди.
Выбор основного перевода