Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Улар Мусога таъна қила бошладилар. “Бизга ичгани сув бер”, деб ундан талаб қилдилар. Шунда Мусо: — Нимага менга таъна қиляпсизлар?! — деди. — Нима учун Эгамизни синаяпсизлар?! Орадан кўп вақт ўтмай халқ қийинчиликлардан минғирлаб нолий бошлади. Уларнинг нолишларини эшитган Эгамиз ғоят ғазабланиб, қароргоҳга аланга туширди. Аланга авж олиб, қароргоҳнинг четларини куйдириб юборди. Лекин одамлар гўштни энди оғзига олиб, ҳали ейишга ҳам улгурмаган эдиларки, Эгамиз халққа ғазабини сочиб, қақшатқич ўлат юборди. Жамики Исроил халқи Мусо ва Ҳорундан минғирлаб нолиб, уларга шундай деди: — Қанийди, Мисрда ўлиб кетганимизда ёки шу саҳрода жон берганимизда эди! Агар жангда қирилиб кетадиган бўлсак, нима учун Эгамиз бизни ўша юртга олиб боряпти? Бизнинг хотину бола–чақаларимиз душманга ўлжа бўлади–ку! Бундан кўра, Мисрга қайтиб кетганимиз яхшироқ эмасми?! Мусо гапини энди тугатган ҳам эдики, ўша одамларнинг оёғи остидаги ер ёрилиб кетди. Ернинг оғзи катта очилиб, уларни оила аъзолари, Кўрахнинг ҳамма шериклари, мол–мулки билан бирга ютиб юборди. Шундай қилиб, улар жамики мол–мулки билан бирга тириклайин ўликлар диёрига кириб кетишди. Ер ёпилиб, уларни жамоа орасидан ғойиб қилди. Уларнинг фарёдидан атрофда турган Исроил халқи: “Бизни ҳам ер ютиб юбормасин!” деб бақирганча тумтарақай бўлди. Шу пайт Эгамиз аланга юбориб, тутатқи тутатган 250 нафар одамни куйдириб юборди. Лекин ўлатдан 14.700 киши нобуд бўлган эди. Кўрахнинг қилмиши туфайли ўлганлар бу ҳисобга кирмасди.
Выбор основного перевода