Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Шундай қилиб, Мусо ўша жойга Массах ва Марива деб ном берди. Исроил халқи у ерда Мусо билан жанжал қилган, “Эгамиз биз учун ғамхўрлик қиладими, йўқми?” деб Худони синаган эди. Шунда Мусо Ҳорунга деди: — Эгамизнинг, “Ёнимда бўлганлар орқали Мен муқаддаслигимни кўрсатаман, бутун халқ олдида улуғланаман”, деб айтгани мана шудир. Ҳорун индамади. Чунки жамоа Зин чўлида Мендан нолиганда, сизлар икковингиз Менинг амримга қарши исён қилган эдингизлар. Марива сувлари бўйида жамоанинг кўзи олдида Менинг муқаддаслигимни намоён қилмадингизлар. (Ўша Марива сувлари Зин чўлидаги Кадеш яқинидадир.) Сизларни деб Эгамиз мендан ғазабланиб айтди: “Сен ҳам у ерга кирмайсан. Лекин Эгамиз сизлар туфайли мендан ғазаблангани учун илтижоларимга қулоқ солмади. У менга шундай деди: “Бўлди қил! Менга бу ҳақда бошқа гапирма. Фисгах тоғ тизмасининг чўққисига чиқ, ғарбга, шимолга, жанубга ва шарққа қара. Яхшилаб қараб ол, чунки сен мана шу Иордан дарёсидан кечиб ўтмайсан. Икковингиз Исроил халқининг олдида Менга садоқатсизлик қилган эдингиз. Сизлар Зин чўлида, Марива сувлари бўйидаги Кадеш ёнида Исроил халқига муқаддаслигимни намоён қилмаган эдингиз. Леви қабиласи ҳақида шундай деди: “Эй Эгам, Сен Урим билан Туммимни Тақводор Левига бердинг. Уни Массахда синаб кўрдинг, У билан Марива сувлари бўйида беллашдинг. Оталарингиз каби тош юрак бўлманглар. Маривада, саҳродаги Массахда улар қилган ишни қилманглар.
Выбор основного перевода