Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Шундай қилиб, биз Сеирда яшовчи биродарларимиз — Эсов авлодининг еридан ўтиб кетдик. Элет ва Эзйўн–Гебердан Иордан водийсига кетган йўлдан юрдик. Сўнгра Мўаб чўли томон бурилиб кетдик. “Бизга юртингиз орқали ўтиб кетишга ижозат берсангиз. Ўнгга ҳам, чапга ҳам қайрилмай, тўғри йўлдан кетамиз. Сеирда яшаётган Эсов авлоди ҳам, Ор шаҳрида яшаётган Мўабликлар ҳам ижозат берган эди. Уларнинг ерларидан ўтиб келдик. Улар сингари, сиз ҳам ижозат беринг, ерингиздан ўтиб кетайлик. Иордандан ўтиб, Эгамиз Худо бизга берадиган юртга етиб олайлик.” Шунда Эдом шоҳи ҳузурига элчилар жўнатиб, Эдом юрти орқали ўтиб кетишга ижозат сўрадилар. Аммо Эдом шоҳи қулоқ солмади. Улар Мўаб шоҳидан ҳам ижозат сўрадилар, бироқ у ҳам рози бўлмагандан кейин, Кадешда қолдилар. Кейин улар саҳрога йўл олиб, Эдом ва Мўаб юртларини айланиб ўтдилар. Мўаб ҳудудининг шарқий чегараси бўйлаб юриб, қароргоҳни Арнон сойлигининг нариги қирғоғида қурдилар. Арнон сойлиги Мўабнинг чегараси бўлгани учун, улар дарёдан ўтмадилар, Мўаб юртига оёқларини ҳам босмадилар.
Выбор основного перевода