Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Бу халққа Мендан шундай буйруқ бергин: «Сеир юртида яшайдиган биродарларингиз — Эсов авлодининг ерларидан ўтасизлар. Улар сиздан қўрқишади. Аммо эҳтиёт бўлинглар, Эдомликлардан эса ҳазар қилманглар, чунки улар сизларнинг қариндошларингиздир. Мисрликлардан ҳам ҳазар қилманглар, чунки сизлар уларнинг юртида мусофир бўлган эдингизлар. Улар Мисрдан чиққандан кейин, Қизил денгиз томон саҳродан юриб, Кадешга келган эдилар. Шунда Эдом шоҳи ҳузурига элчилар жўнатиб, Эдом юрти орқали ўтиб кетишга ижозат сўрадилар. Аммо Эдом шоҳи қулоқ солмади. Улар Мўаб шоҳидан ҳам ижозат сўрадилар, бироқ у ҳам рози бўлмагандан кейин, Кадешда қолдилар. Сизлар қондошингиз Ёқуб авлодига зулм қилиб, Уларни ўлдирдингиз. Шу боис то абад шарманда бўлиб, Бутунлай ҳалок бўласиз. Қондошларингизга келган бахтсизликни кўриб, Хушнуд бўлмаслигингиз керак эди. Яҳудо халқи хароб бўлган кун Севинмаслигингиз керак эди. Бошларига тушган кулфатни кўриб, Мазах қилмаслигингиз керак эди.
Выбор основного перевода