Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Сўнг ўша буғдой унини Ҳоруннинг руҳоний ўғилларига олиб келинг. Руҳоний мой қўшилган сифатли уннинг бир ҳовучини ва устидаги тутатқининг ҳаммасини олиб, қурбонгоҳ устида куйдирсин. Бундай қилиш назрнинг ҳаммаси Худога тегишли эканини билдиради. Оловда куйдирилган бу назрдан Эгамизга ёқимли ҳид боради. Дон назрининг қолгани эса Ҳорун ва унинг ўғиллариники бўлсин. Назрнинг руҳонийларга тегишли бу қисми ғоят муқаддасдир, чунки у Эгамизга аталган, оловда куйдириладиган назрлардан қолган қисмидир. Ҳорун ва унинг ўғилларига гуноҳ қурбонлигига оид қуйидаги қоидаларни берди: гуноҳ қурбонлиги қилинадиган жонивор Эгамизнинг ҳузурида, куйдириладиган қурбонлик бўғизланадиган жойда бўғизлансин. Бу ғоят муқаддас қурбонликдир. Гуноҳ қурбонлигини келтирган руҳоний қурбонлик гўштидан тановул қилсин. Қурбонлик гўшти муқаддас жойда, яъни Учрашув чодирининг ҳовлисида ейилиши лозим. Руҳонийлар уруғига мансуб бўлган ҳар бир эркак зоти қурбонликни тановул қилса бўлади. Уни муқаддас жойда тановул қилишсин, чунки бу қурбонлик ғоят муқаддасдир. Айб қурбонлиги учун ҳам, гуноҳ қурбонлиги учун ҳам қоида бир: қурбонликнинг гўшти гуноҳдан поклаш маросимини олиб борган руҳонийга тегишли бўлсин. Мусо Ҳорунга ва унинг омон қолган ўғиллари Элазар билан Итамарга деди: “Эгамизга атаб, оловда куйдириладиган дон назрларининг ортиб қолганини олиб, хамиртурушсиз нонлар ёпинглар. Бу нонларни қурбонгоҳ ёнида тановул қилинглар, чунки бу назр ғоят муқаддасдир. Эгамизга атаб, оловда куйдириладиган назрлардан сенга ва сенинг ўғилларингга тегадиган улуш мана шудир. Шунинг учун буни муқаддас жойда тановул қилинглар. Эгам менга шуни амр қилди. У қўзини муқаддас жойда, гуноҳ қурбонлиги ва куйдириладиган қурбонлик бўғизланадиган жойда сўйсин. Айб қурбонлиги гуноҳ қурбонлиги сингари, руҳонийга тегишлидир. Бу қурбонлик ниҳоятда муқаддасдир.
Выбор основного перевода