Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Ер ҳосилидан ва дарахт меваларидан олинган ушр ҳам Эгамизникидир. Булар Эгамиз учун муқаддасдир. Агар бирортаси ушрини қайтариб сотиб олмоқчи бўлса, ушрнинг қиймати устига қийматнинг бешдан бир қисмини қўшиб берсин. Пода ва сурувингиздан олинган ушрни — саналган ҳар ўнинчи жониворни Эгамизга бағишланг. Ушр қилиб олинган жониворни танламанг, уни яхшиси ёки ёмонига алмаштирманг. Агар алмаштирадиган бўлсангиз, жониворларнинг иккаласи ҳам муқаддас ҳисоблансин, уларни қайтариб сотиб олишингиз мумкин эмас. Назру қурбонликларингизни шаҳарларингизда еманглар. Донингиз, шаробингиз ва зайтун мойингизнинг ўндан бир қисмини, мол, қўйингизнинг биринчи туғилган боласини, берган ваъдангизга мувофиқ қилинадиган назрларингизни, кўнгилдан чиқариб берадиган қурбонликларингизни, эҳсонларингизни фақат Эгангиз Худо танлаган жойда енглар. Буларни Унинг ҳузурида ўғлингиз, қизингиз, қулларингиз, чўриларингиз, шаҳрингиздаги левилар билан бирга еб, Эгангиз Худо ишингизга берган баракадан севининглар. Юртингизда яшар экансиз, эҳтиёт бўлинглар, левиларни унутиб қўйманглар. Руҳонийларга аталган маҳсулотларни Худойимизнинг уйидаги омборхоналарга олиб келамиз. Унимизнинг ва бошқа дон маҳсулотларимизнинг аълосини, меваларимизнинг аълосини, янги шароб ва зайтун мойимизнинг аълосини омборхоналарга олиб келамиз. Биз еримизнинг ҳосилидан левиларга ушр беришга ваъда қиламиз. Деҳқончилик билан машғул бўлган ҳамма шаҳарларимиздан левилар ушр йиғадилар. Леви наслидан бўлган руҳонийлар эса Худонинг қонуни бўйича Исроил халқидан, яъни ўз биродарларидан ушр йиғишлари керак эди. Ваҳоланки, Исроил халқининг ҳаммаси Иброҳимнинг авлодларидир. Ушр йиғадиган руҳонийлар фоний бандалар эди. Иброҳимдан ушр олган Маликсидиқ эса, Муқаддас битикларда ёзилишича, ҳануз барҳаётдир.
Выбор основного перевода