Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Гершон уруғи Чодирнинг қуйидаги ашёлари учун масъул эди: Чодирнинг ички қавати ва қопламалари, Чодирга кираверишдаги парда, Улар Чодирдаги қуйидаги ашёлар учун масъул эдилар: Сандиқ, хонтахта, чироқпоя, қурбонгоҳлар, хизмат пайтида ишлатиладиган Муқаддас чодир буюмлари ва ички пардаси. Чодирдаги бу ашёлар билан боғлиқ бўлган барча хизмат Қоҳот уруғи зиммасида эди. Улар Чодирдаги қуйидаги ашёлар учун масъул эдилар: Чодирнинг ромлари, тамбалари, устунлар ва устун тагликлари, уларга оид барча буюмлар, ҳовлининг атрофидаги устунлар ва устун тагликлари, қозиқ ва арқонлари, уларга тегишли ҳамма буюмлар. Чодирдаги бу ашёлар билан боғлиқ бўлган барча хизмат Марори уруғи зиммасида эди. Ҳорун ва унинг ўғиллари Муқаддас чодирдаги жиҳозларни ва буюмларни ёпиб бўлганларидан кейин, йўлга чиқиш вақти бўлганда, Қоҳот уруғи бу ашёларни кўтариб борсин. Лекин улар бу муқаддас ашёларга қўл теккизмасин, акс ҳолда, улар ўладилар. Демак, Қоҳот уруғи Учрашув чодиридаги ашёларни кўтариб боради. Ҳоруннинг наслидан бўлмаган бирорта одам Эгамизнинг олдида тутатқи тутатиб, Кўрах ва унинг шериклари каби ҳалок бўлмаслиги учун, бу тунука Исроил халқини огоҳ қилиб турарди. Шундай қилиб, Эгамизнинг Мусо орқали берган кўрсатмалари амалга оширилди.
Выбор основного перевода